Ибрагимов Муҳиддин Самариддин ўғли, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Аэрокосмик фаолият ва космик мониторинг тизимини ривожлантириш бўлими бошлиғи
М.Ибрагимов 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган, оилали.
Мутахассислиги: Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштириш тизимлари
Соҳадаги ташаббуслари: Космик суратлар ҳамда сунъий интеллект тизимларидан фойдаланган ҳолда давлат космик мониторингини амалга ошириш, қишлоқ, ўрмон, сув хўжаликлари, ер муносабатлари, экология, геология, сейсмология, гидрометеорология соҳаларида ушбу технологиялардан фойдаланишни жорий этиш ҳамда геоплатформалар яратиш жараёнларида иштирок этган. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитаси (UNOOSA) аъзоси.
2022 йилда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2023 йилда эса Мудофаа вазирлигининг “Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Мақсади: Иқтисодиёт тармоқларида космик технологияларни жорий этиш ҳамда уларни ривожлантириб бориш.