Халқ хизматчиси
Хакимов Жахонгир Шохобидин ўғли, Транспорт назорати инспекцияси Автомобил транспортида назорат Фарғона вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи
Ж.Хакимов 1991 йил Фарғона вилоятида туғилган, оилали.
Мутахассислиги: Ер усти транспорт тизимлари ва уларни эксплуатацияси, Иқтисодиёт(тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Соҳадаги ташаббуслари: Ходимларнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича кузатув дастурини ишга туширган. Йўналишда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни лицензияланган ҳолати, тендер битими мавжудлигини аниқлаб берувчи онлайн форматда ишловчи дастур яратиш жараёнида иштирок этиб келмоқда.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида таҳсил олган.
Мақсади: Ўзбекистон транспорт тизимини такомиллаштириш, ушбу хизматларни халқаро стандарт даражасига олиб чиқишда ўзининг муносиб хиссасини қўшиш.