Давлат органларида масофавий иш ташкил этилади ва мослашувчан иш тизими такомиллаштирилади
Давлат дастури лойиҳасига кўра, ушбу йўналишда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Мазкур қарор лойиҳасига кўра:
масофадан туриб амалга ошириши мумкин бўлган функциялар рўйхати,
давлат органларида давлат хизматчиларининг масофадан туриб ишлаш қоидалари,
давлат органларида лавозимларнинг айрим тоифалари учун ишбай ишлаш тартиби
давлат органларида давлат хизматчиларининг мослашувчан иш вақти режимида ишлаш қоидалари тасдиқланади.
Ушбу механизм давлат фуқаролик хизматида:
қулай иш вақтини белгилаш;
давлат фуқаролик хизматчилари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг инклюзив меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.