KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси стипендия дастурига салоҳиятли давлат хизматчилари жалб этилди

09:15 - 24 январ 2025 Янгиликлар
212

Ушбу лойиҳа —  узоқ муддатли магистрлик дастури бўлиб, ғолибларига Корея Республикасининг етакчи университетларида (23 та мутахассислик бўйича) ўқиш имконини беради.

Муносиб давлат хизматчиларини саралаш ва келгусида уларнинг истиқболини таъминлаш мақсадида танлов жараёнларига илк бор Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари таклиф этилди. 

Бу ўз навбатида, энг иқтидорли давлат хизматчиларимизнинг Кореядаги нуфузли таълим муассасаларида малака ошириши имконини беради. Шунингдек, кейинчалик малакали кадрларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш, уларнинг истиқболини белгилаш ва муносиб лавозимлар билан таъминлаш учун ҳам шароит яратади. 

Айни дамда танловнинг биринчи босқичи жараёнлари бошланган. Унда вазирлик ва идоралар томонидан тавсия этилган номзодлар иштирок этмоқда. Дастур ғолиблари 2025 йилнинг сентябридан Кореяда ўқишни бошлашади.
 

Чоп этиш