Фарғонада давлат хизматидаги масъул ходимлар учун профилактик ўқув-семинар ташкил этилди

15:45 - 24 январ 2025 Янгиликлар
192

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, юридик хизмат ҳамда комплаенс назорат бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбарлари масъуллари иштирок этди. 

Семинарда давлат фуқаролик хизматидаги масъул бўлинмаларнинг коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш жараёнлари бўйича мавжуд камчиликлари таҳлил қилинди. 

Йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан услубий кўмак кўрсатилди, мутахассислар томонидан янги билим ва кўникмалар берилди. 

Тадбир давомида фикр-мулоҳазалар алмашилди, олинган янги билимлар савол-жавоблар орқали мустаҳкамланди.

Чоп этиш