Сенат раиси аёл-раҳбарлар учун ташкил этилган ўқув-семинар иштирокчилари билан мулоқот қилди  

14:34 - 30 январ 2025 Янгиликлар
67

Сенатда ўтган учрашувда Т.Нарбаева Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини юксалтиришдаги ташаббуслар, аёлларнинг сиёсий жараёнлар ва қонунчилик фаолиятидаги иштироки, давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ҳамда ташаббуси билан мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, давлат бошқаруви ва жамиятнинг барча шабҳаларида хотин-қизларнинг ролини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Хотин-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, мулоқотда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги долзарб муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга ечим таклиф қилиш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Мулоқот қизғин руҳда ўтди, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Чоп этиш