Давлат хизматчилари ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда
Ушбу сўровнома Ўзбекистонда давлат хизматчилари ва жамоатчиликнинг ҳамкорлигини янада яхшилаш, давлат органларининг жамоатчилик билан ишлашдаги самарадорлиги ва халқнинг давлат хизматига бўлган ишончини ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда.
Сўровнома натижалари тадқиқот ишида, шунингдек, ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, бошқарувда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Сўровнома икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда жамоатчилик, иккинчи қисмда эса давлат хизматчилари иштирок этиши белгиланган. Ушбу, тақдим қилинаётган 1-қисм жамоатчилик учун мўлжалланган.
Иштирок этиш — https://forms.gle/FTMdGuHckeadvsWS8
Ҳурматли жамоатчилик, сўровнома аноним хусусиятга эга, унда шахсингизни кўрсатиш талаб этилмайди. Аниқ ва холис жавоб беришингиз сўровноманинг самарали бўлишига ёрдам беради.
Маълумот учун, ушбу Сўровнома Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил изланувчиси Гулчехра Ашурованинг тадқиқот иши доирасида ўтказилмоқда.