Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан 2020 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.
2023 йилнинг октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Агентлик ва Хаб ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланган. Ўтган давр мобайнида Остона хабининг таклифи билан Агентлик вакиллари 15 дан ортиқ халқаро конференция ва семинарларда тақдимотлар билан иштирок этган. Шунингдек, Агентлик, Остона хаби ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида давлат хизматини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилган.
Бугун ҳамкор ташкилотлар вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда 2025 йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Давлат хизмати бўйича БМТ форуми доирасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, учрашувда соҳага оид бошқа қатор таклифлар ҳам муҳокама қилинди.