Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Карьера маркази иш бошлади

09:25 - 5 феврал 2025 Янгиликлар
41

Институтда 28 та таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича 8 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 

Карьера маркази талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтида мустақил таълим олиши, ҳунар ўрганиши, ўз билими, қобилият ва иқтидорини тижоратлаштириш имкониятини яратади. Бунинг учун пазандачилик, тикувчилик-бичувчилик цехлари, эркаклар сартарошхонаси, гўзаллик салони, амалий санъат тўгараги, корейс, япон, хитой, немис, турк, инглиз, итальян ва рус тилларини ўргатувчи ўқув курслари ташкил этилди. 

Агентликнинг Сурхондарё филиали масъуллари ҳам институт талабалари билан учрашиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун ташкил этилаётган очиқ танловларда иштирок этиш тартиби юзасидан батафсил маълумот беришди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Марказ олий таълим муассасаси, давлат ва нодавлат секторидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга йўналтирилган. 
 

Чоп этиш