Рақамли технологиялар вазирлигида инсон ресурсларини режалаштириш юзасидан семинар ўтказилди

09:22 - 14 феврал 2025 Янгиликлар
340

Семинарда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларни  стратегик режалаштириш тизимининг жорий этилиши услубиётига эътибор қаратилди. 

Халқаро эксперт инсон ресурсларини режалаштириш тизимини жорий этишда хорижий тажриба, давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.  

Рақамли технологиялар вазирлигида қайд этилган тизимни жорий этишда эҳтиёжларни институционал мақсадлар билан мувофиқлаштириш бўйича амалий мисоллар келтирилди.

Чоп этиш