Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида инсон ресурсларини режалаштириш юзасидан семинар ўтказилди
Семинарда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) эксперти, вазирликнинг департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Мулоқот давомида давлат хизмати ходимлари фаолиятини стратегик режалаштириш, соҳада инсон ресурсларини бошқариш тизимидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилди.
Халқаро эксперт инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжларни институционал мақсадлар билан мувофиқлаштириш бўйича амалий мисоллар келтирилди.
Семинарда инсон ресурсларини режалаштиришда асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш, мониторинг ва баҳолаш жараёнларида қўлланиладиган воситалар ва методикалар, барқарор кадрлар амалиётини таъминлашда ходимлар бўйича менежерларнинг роли юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Жараён бошқа вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда ҳам давом этади.