Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштириш лойиҳаси бўйича Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)  билан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

15:52 - 14 феврал 2025 Янгиликлар
368

Лойиҳа доирасидаги семинарлар Рақамли технологиялар ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида, Фарғона ҳамда Бухоро вилоятларида ташкил этилди. Бугун, ушбу семинар-тренинглар натижалари юзасидан мулоқот ташкил этилди. 

Учрашув аввалида Агентлик вакиллари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилаётганини таъкидлашди ва дастлабки натижаларга эришилганини ҳам билдиришди. 

"Good Governance" дастури менежери Виктор Кейслер, халқаро эксперт Дамир Ахметович инсон ресурсларини режалаштиришнинг аҳамияти, ишчи кучини режалаштириш самарадорлигини баҳолаш, бошқармалар, департаментлар ва вазирликлар даражасида эҳтиёжларни ўрганиш масалалари юзасидан фикр билдиришди. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжларни институционал мақсадлар билан мувофиқлаштириш бўйича амалий мисоллар келтиришди. 

Семинар давомида вазирлик ва идоралар инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиқларининг янги механизмлар асосида инсон ресурсларини режалаштириш бўйича Лойиҳа тақдимотлари тингланди. 

Шунингдек, ҳамкорлар келгусидаги устувор вазифаларини ҳам муҳокама қилишди. 

Чоп этиш