Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда
Шу мақсадда Рақобат қўмитаси ва Маданият вазирлигида семинар-тренинг ташкил этилди. Мақсад — вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янги тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Аввал маълум қилганимиздек, давлат органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда малакали кадрларни шакллантириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.
Ушбу тизимни амалиётга самарали жорий этишда Агентлик вакиллари вазирлик ва идораларга чиққан ҳолда уларга кўмаклашиб, фаолиятни мувофиқлаштирмоқда.
Семинар-тренингларда мутахассислар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, давлат органларида ушбу йўналишдаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришмоқда. Ўқувларда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзуларида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, сўровномалар ҳам ўтказилди.
Шунингдек, иштирокчиларга hrm.argos.uz платформасига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.