Давлат хизматида ҳалоллик ва аксилкоррупция ташаббуслари бўйича Малайзия билан ҳамкорлик қилинмоқда

09:39 - 28 март 2025 Янгиликлар
144

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ҳамда Малайзиянинг Ҳалоллик институти вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.  Унда малайзиялик ҳамкорлар томонидан “Ҳалолликни аниқлаш профили” тақдимот қилинди.

Маълумот учун, бу йилги Давлат дастурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлиги даражасини баҳолаш, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни мунтазам киритиб бориш вазифаси белгиланган.

Давлат раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳам илғор хорижий давлатлар тажрибасини кенг қўллаган ҳолда мамлакатда превентив механизмлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилган эди. 

Айни дамда кўрсатма ижроси доирасида Экспертлар кенгаши тузилди, улар томонидан “Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши барқарорлигини баҳолаш методологияси” ишлаб чиқилди ва уни Малайзия тажрибаси асосида такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

▫️Учрашув якунида томонлар лойиҳани Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдиришди.
 

Чоп этиш