Рамазон ҳайити байрами муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

09:46 - 28 март 2025 Янгиликлар
301

▫️ 29 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни; ▫️30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни; ▫️31 март  (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.

Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади. 

Чоп этиш