Самарқандда "Раҳбар аёлларнинг давлат хизматида тутган ўрни, лидер аёллар улушини ошириш ҳамда гендер тенгликка эришиш истиқболлари" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқот раҳбар аёлларнинг салоҳиятини ошириш, уларда лидерлик қобилиятини шакллантириш, шахсий ривожланишлари учун зарур услубий тавсиялар бериш, хотин-қизлар ўртасида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Унда Агентликнинг вилоят филиали раҳбарияти ва ходимлари, вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Ташкилий-кадрлар гуруҳи вакиллари, Салоҳиятли ва Истиқболли кадрлар захирасига киритилган хотин-қизлар, “Раҳбар аёллар мактаби” дастури битирувчилари ҳамда ОАВ иштирок этди.
Мулоқот аввалида сўз олганлар соҳадаги ислоҳотлар, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, кадрлар захирасини шакллантириш ва уни самарали бошқариш, аёлларда лидерлик қобилиятларини ривожлантириш, раҳбар аёл имижи каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар алмашилди. Иштирокчилар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.