Салоҳиятли кадрларни танлаб олишда ушбу платформанинг имконияти етарли
Яна бир ёш мутахассис мактаб директори лавозими учун эълон қилинган очиқ танлов ғолиби бўлди.

Урганч туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозими учун эълон қилинган очиқ мустақил танловда 29 ёшли Дилмурод Эгамов ғолиб бўлди ва шу лавозимда иш бошлади.
— vacancy.argos.uz платформасини синаб кўрдим. Онлайн рўйхатдан ўтдим, тест топширдим. Сўнг мен билан суҳбатлашишди. Бугун ишонч билан айта оламанки, стратегик ташаббусларни амалга оширишда, салоҳиятли кадрларни танлаб олишда ушбу платформанинг имконияти етарли. Ишга киришдаги ушбу очиқлик ва шаффофлик тизими ҳукуматга нисбатан ишончни ҳам шакллантиради. Танловнинг яна бир муҳим томони — энг сараларни танлаш имкони мавжуд эканлигида. Эндиликда асосий мақсадим — билимли ёш авлодни шакллантириш.
Эслатиб ўтамиз, vacancy.argos.uz портали орқали вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлик лавозимларига ҳам очиқ танловлар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловлар ғолибларининг расмий канали (https://t.me/vacancy_winners) орқали бошқа тайинловлар билан ҳам танишиб боришингиз мумкин.