Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг рейтинг натижалари эндиликда очиқ

17:46 - 26 октябр 2021 Янгиликлар
8448

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республиканинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва натижага эришишда ҳар бир раҳбарнинг ҳиссасини аниқ белгилаш имконини беради.

Шу билан бирга, ҳар бир ҳоким ўринбосарларининг эришган натижаларини жамлаш асосида ҳоким фаолиятига баҳо берилади. Мазкур ҳолат ўз навбатида туман (шаҳар) ҳокимликларида жамоавий муҳитни шакллантириб, умумий натижа учун бутун ҳокимлик ташкилий тизим имкониятларини сафарбар этишга туртки беради.

Баҳолаш тизимини амалиётда тадбиқ этилиши натижасида ҳар чоракда барча туман (шаҳар) ҳокимлари ва ўринбосарларининг рейтинги шакллантирилиб борилмоқда. Рейтинг жорий этилиши маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўртасида соғлом рақобат муҳитни шакллантириб, уларнинг ўзаро мусобақалашув асосида юқорироқ натижаларга эришишини рағбатлантирмоқда.

Самарадорлик кўрсаткичлари натижалари Агентликнинг argos.uz порталининг "Рейтинг" (https://argos.uz/oz/indicator) менюсида жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:

✔️ Натижадорлиги юқори ҳудудлар

✔️ Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар

✔️Ҳудудларда кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лари

✔️ Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги

Шунингдек, электрон хизматда туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП - 20лиги, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҚУЙИ - 20лиги ҳам жой олган. 


Изоҳ: Ушбу рейтинг натижалари 2021 йил июнь ҳолатида

Чоп этиш