Давлат фуқаролик хизматчилари самарадорлиги баҳоланмоқда
208 та туман (шаҳар)ларда ҳар чоракда 1216 нафар ҳоким ўринбосарлари фаолияти 44 та кўрсаткич ҳамда 832 нафар сектор раҳбарлари фаолияти 9 та кўрсаткич асосида баҳоланиб, уларнинг рейтинги шакллантирилмоқда.
9 400 дан ортиқ маҳаллада 123 мингдан ортиқ респондент орасида ижтимоий сўровнома ўтказилди. БАА билан ҳамкорликда “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури 2-цикли амалга оширилди.
Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг ойлик иш режалари тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида “samaradorlik.uz” платформасига киритилиши ташкиллаштирилиб, мониторинг қилиб келинмоқда.
БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида 7 та пилот туман ҳокимликларида ЭМСК тизимини жорий қилиш бўйича тадқиқот ўтказилди ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси учун таклифлар тайёрланди.