Жорий йилда давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида қандай ишлар амалга оширилди?
Агентлик томонидан 6 та комплекс ўрганиш ва 631 та мониторинг ўтказилиб, 4391 та қонунбузилишлар бўйича 187 та тақдимнома ва 510 та огоҳлантиришлар киритилди.
Натижада 81 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди, 87 нафар ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, айбдор бўлган шахсларнинг 186 нафари маъмурий ва 101 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.
Топ-500га кирувчи хорижий ОТМларни тамомлаган 7 нафар ёш мутахассисларга устама тўлаш бўйича бузилган ҳуқуқлари тикланиб, 71,4 млн сўмдан ортиқ маблағлар тўлаб берилиши таъминланди.
Маҳаллий ҳокимликларнинг 5 913 нафар ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1 137 нафарида даволанишга бўлган эҳтиёж аниқланди ҳамда 1 094 нафар ходимлар соғломлаштирилиши таъминланди. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 29 тасида ҳамда уларнинг Сирдарё вилоятидаги 7 та ҳудудий бошқармасида фаолият олиб бораётган жами 87 нафар хотин-қизлар учун синов тариқасида апрель ойидан бошлаб мослашувчан иш режими жорий этилди.
Бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган жами 36 нафар ёшлар етакчисининг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, уларга 196 млн сўмдан ортиқ турар жой ижара тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.