Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

11:57 - 23 декабр 2024 Янгиликлар
53

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

▫️Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

— 2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

— маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

Чоп этиш