9 мингдан ортиқ маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда  

16:08 - 26 январ 2022 Янгиликлар
942

Ўқув масофавий шаклда ташкил этилди. Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва давлат фуқаролик хизматида янги тизим ишга тушди.

Ушбу қарор билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Етакчилар учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этиш белгиланди.

Ушбу банд ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш” мавзусида ўқув-семинар (масофавий) ташкил этилди.

Мақсад – ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этишни методик жиҳатдан таъминлаш, ёшлар етакчиларининг ташкилий-ҳуқуқий билимларини ошириш орқали уларда ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш кўникмаларини шакллантириш.

Ўқув-семинар очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Куранбаев, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Давлат бошқаруви академияси ректори  А.Бекмуродов, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, тегишли вазирлик, ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ОАВ вакилларидан иборат 10 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Белгиланган ишлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқув йўналишлар кесимида ташкил этилди.

Ўқув-семинар давомида Ёшлар етакчиларига:

— “Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

— маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

— ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

— ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

— ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш каби мавзуларда маълумотлар берилмоқда.

Ўқув жорий йилнинг 28 январь кунига қадар давом этади.

 

 

 

Чоп этиш