Барча соҳаларнинг қуйи тизимларида натижадорлик бўлса, халқ рози бўлади

18:01 - 17 феврал 2022 Янгиликлар
1178

Тошкент вилоятида туман ва шаҳар секторлар фаолиятининг баҳолаш рейтинги натижалари юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, вилоят прокурори, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, шунингдек, туман(шаҳар) сектор раҳбарлари, уларнинг котиблари иштирок этди.

Мулоқот доирасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-536- сон қарорига мувофиқ баҳолаш натижалари муҳокама қилинди. 

Тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари сектор масъуллари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиб, уларга натижадорликка эришиш юзасидан батафсил кўрсатмалар берди.

Бугунги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан қуйи тизимда натижадорликка эришиш, одамларни рози қилиш, ишсизликка ва камбағалликка барҳам бериш учун ислоҳотларнинг энг зарур бўғини сифатида ташкил этилган маҳалладаги 2 та янги институт, ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг дастлабки таҳлил натижалари билан таништирди 

Сектор раҳбарларига маҳалладаги 2 та янги институт қўшимча куч эканлиги ва давлат хизматини янада ривожлантиришда ушбу имкониятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 

Тадбир давомида сектор раҳбарлари ва сектор котибларининг барча саволларига жавоб берилди. 

Шунингдек, иштирокчиларнинг келгусида давлат хизматини янада ривожлантириш, жозибадорлигини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлари олинди.

Чоп этиш