Вазирликлар ва идоралар, тижорат банкларининг тажрибали раҳбар ва мутахассислари "Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчиларига маҳорат дарсларини ўтиб берди
Ўқув дастур давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёлларнинг стратегик фикрлаш, тадбиркорлик, молиявий саводхонлик, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва лойиҳаларда қўлланилиши, муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ташкиллаштирилган дастур аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, маҳаллий стажировка (дублёрлик), вазирлик ва марказий идораларда стажировка, лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Дастурнинг бу галги мавсумида 100 нафар ижтимоий фаол, салоҳиятли хотин-қизлар таҳсил олмоқда.