Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси менежери ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Маълумот учун, Ўзбекистон инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш, бунда илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Учрашув аввалида Агентлик раҳбарияти мамлакатда соҳани ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар, натижалар ҳақида фикр билдирди.
Виктор Кесслер Ўзбекистонда соҳада эришилган натижалар ҳақида ижобий фикрда эканлигини таъкидлади. Мавжуд тизимни янада ривожлантириш мақсадида соҳани тўлиқ рақамлаштириш, юқори технологияларни жалб қилиш, инсон ресурсларини стратегик режалаштириш механизмини йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.
Мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви дастури” доирасида 2025 йил учун мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унга кўра, ишчи кучини режалаштириш методологиясини ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг пилот вазирликлари ва ҳудудий бошқармаларида кадрлар бошқарувини такомиллаштириш бўйича профессиографик таҳлилини (job analysis) ўтказиш, раҳбар кадрларни баҳолаш марказини кўллаб-қувватлаш, Давлат хизмати бўйича БМТ форуми доирасида ташкил этиладиган давра суҳбатини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.