Фарғона вилоятида “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

10:52 - 11 апрел 2022 Янгиликлар
632

Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тажриба тариқасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ишлари бир неча муҳим индикаторлар асосида амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан, баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — «энг намунали сектор» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантириш белгиланган.

«Энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор»ни рағбатлантириш — сектор раҳбарининг идоравий бўйсунувига қараб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:

 «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги;

«маҳаллабай» ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;

иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;

тадбиркорликни ривожлантириш;

жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;

мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.

Республикада комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан 2021 йил якунлари бўйича секторлар фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра, “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиб ва совриндорлари тақдирланмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан 2021 йил якунлари бўйича секторлар фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра Бағдод тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ж.Хасанов (1-ўрин), Қувасой шаҳар 4-сектор раҳбари, шаҳар ДСИ бошлиғи Х.Урманов (2-ўрин), Бағдод тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори А.Хасанов (3-ўрин) белгиланган миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан 2021 йил якунлари бўйича секторлар фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра ғолиб деб топилган сектор раҳбарларини тақдирлаш тадбирлари давом этмоқда.

Чоп этиш