Наманган шаҳар ҳокимлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тарғиботи юзасидан давлат фуқаролик хизматчилари билан учрашув ташкил этилди 

16:44 - 19 август 2022 Янгиликлар
528

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги  вилоят  филиали раҳбарияти, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Учрашувда дастлаб Президент ҳузурида бўлиб ўтган давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 

Шундан сўнг, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун билан белгиланган янги тартиблар ҳақида бирма-бир маълумот берилди. Қонуннинг муҳим моддалари шарҳланди. 

Учрашув давомида хизматчиларнинг  фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Якунда Қонуннинг аҳамиятини аҳоли  ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш борасида тавсиялар берилди.

 

Чоп этиш