Янги Қонун мазмуни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

10:48 - 31 август 2022 Янгиликлар
743

Тарғибот тадбирлари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг 11 мингдан ортиқ саволларига жавоб берилди.

Жорий йилнинг 8 август куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат фуқаролик хизматчиларига тушунтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, 

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида тарғибот ишлари

Тарғибот ўтказиш учун Агентликнинг 19 нафар масъул ходимидан иборат тарғибот гуруҳи тузилди ва унинг таркибидан 7 та кичик гуруҳлар шакллантирилди. Режа-график ишлаб чиқилди ҳамда унга мувофиқ 15-18 август кунлари  87 та вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида тарғибот тадбирлари ўтказилди, уларда 6 323 нафар давлат хизматчиси иштирок этди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида тарғибот ишлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Адлия вазирлигининг бўлинмалари ходимлари билан ҳамкорликда 14 та ҳудудда жами 117 нафар мутахассисдан иборат тарғибот гуруҳлари тузилди. Ҳар бир ҳудуд кесимида Режа-графиклар ишлаб чиқилди ҳамда 5-26 август кунлари ҳокимликлар, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги 821 та бўлинмаларида ўтказилган тадбирларда 55 864 нафар давлат фуқаролик хизматчиси иштирок этди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида Конуннинг мазмун-моҳияти, давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш, хизматнинг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, мажбуриятлари, ижтимоий ҳимояси, одоб-ахлоқ қоидалари, давлат фуқаролик хизматчисига бериладиган малака даражалари, хизматга кириш, уни ўташ ва тугатиш шартлари, Қонун ижроси юзасидан Агентликнинг ваколатлари каби йўналишлар бўйича 11 мингдан ортиқ саволлар берилди ва уларга экспертлар томонидан батафсил жавоб берилди.

Жараён давом этмоқда. 

Чоп этиш