vacancy.argos.uz портали фойдаланувчилари(номзодлар) учун қўшимча қулайлик яратилмоқда

15:10 - 28 сентябр 2022 Янгиликлар
1430

Эндиликда улар танлов босқичлари куни, танлов натижаларини SMS хабарнома орқали олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5843-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан дастурий-аппарат комплексини Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ vacancy.argos.uz портали давлат фуқаролик хизмати соҳасига жорий этилган.

Бугунги кунда, ушбу порталнинг фойдаланувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, очиқ мустақил танловлар орқали  39 777 нафар номзод давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган, бир миллиондан зиёд номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашган ва бу кўрсаткичлар яна ошиб бормоқда, шунингдек танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1 892 тани ташкил этмоқда ҳамда 252 168 нафар фуқаро ўзининг маълумотномасини тизим орқали шакллантирган бўлиб, ушбу портал доимий равишда такомиллаштирилиб борилмоқда.

Эндиликда мазкур портал орқали вазирлик ва идораларнинг вакант лавозимларига очиқ танловлар асосида иштирок этаётган номзодлар учун янада қулайликлар яратиш, жумладан танлов босқичлари куни, танлов натижалари тўғрисидаги маълумотларни SMS орқали қисқа хабар кўринишида олиш имконияти жорий этилади.

Шунга кўра, SMS-хабар хизматларини vacancy.argos.uz порталида жорий этишнинг Техник шартлари ишлаб чиқилди. SMS-хабар хизматларини жорий этувчи ташкилотларнинг таклифларини олиш мақсадида Техник шартлар қуйида эълон қилинмоқда.
Ташкилотлар таклифларини жорий йилнинг 5 октябрига қадар d.fayzullayev@argos.uz манзилига юборишлари мумкин.  

 

SMS-хабар

хизматларини жорий этиш юзасидан

ТЕХНИК ШАРТЛАР

Инфратузилма

Мобил операторларига тўғридан-тўғри уланиш. Юқори сифат даражасини таъминлаш. Server ва тармоқ ускуналари кунига 24 соат узлуксиз хизмат кўрсатишини таъминлаши шарт.

Ходимлар

24/7 режимида хизматларни қўллаб-қувватлаш.

Уланиш

Хизматларга уланиш JSON-RPC протоколи (масофавий процедура чақируви протоколи) орқали HTTP API ёрдамида амалга оширилиши керак. 

Кафолатлар

Тақдим этилган дастурий маҳсулотлардан фойдаланишнинг тўлиқ махфийлиги ва хавфсизлигини таъминланиши шарт.

Техник хусусиятлар

1) SMS-хабарларни юборишнинг барча фактлари ва фойдаланувчининг барча жавоблари, агар керак бўлса, кейинги таҳлил қилиш ёки тадқиқ қилиш учун сақланиши ва сақлаб турилиши лозим.

2) SMS шлюзнинг техник қурилмаси секундига 100 тадан кам бўлмаган чиқувчи SMS хабарномаларни тўғри қайта ишлаш имконини бериши керак.

3) SMS-хабарномалар турли ҳарф идентификаторлари ёки қисқа рақам остида юборилиши керак.

4) SMS-хабарномалар камида 160 белгидан иборат бўлиши керак.

5) Ҳар бир кирувчи SMS абонентларга уяли алоқа операторларининг қисқа рақамидан келиши, шунингдек ҳар бир SMS нархи 40 сўмдан кўп бўлмаслиги, тўлов абонентлар томонидан амалга оширилиши имконияти тақдим қилиниши лозим.  

Чоп этиш