Давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишда БАА билан ҳамкорлик қилинади

15:56 - 27 октябр 2022 Янгиликлар
534

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликларидаги ҳамкор ташкилотлар – Бош вазир офиси ҳамда Давлат инсон ресурслари федерал идораси (FAHR) билан биргаликда 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш йўналишида юқори лавозимдаги давлат хизматчилари (вазир ва вазир ўринбосарлари), ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, раҳбар кадрлар захирасига киритилган номзодлар, давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари раҳбар-ходимлари ҳамда бошқа давлат хизматчилари учун онлайн ва офлайн ўқув дастурлари, БААда малака ошириш, стажировкаларни ташкил қилиш имкониятлари ўрганилди.

Давлат хизматини ривожлантириш йўналишида БААнинг юқори малакали экспертлари билан ҳамкорлик қилиш, тадқиқот ва таҳлил методикаларини ишлаб чиқиш, давлат хизматида BPR, рақамлаштириш, KPI, инсон ресурсларини бошқариш бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув давомида томонлар яна қатор масалаларда келишиб олишди. 

Чоп этиш