Республика бўйлаб давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда 

11:44 - 7 феврал 2023 Янгиликлар
497

Уларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун асосдир!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида  давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 

Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда. 

Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда. Янада муҳими, эндиликда улардаги баъзи касалликларнинг барвақт олди олинишига ҳам эришилади. 

Хизматчилар саломатлигини кўрикдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 20-февралига қадар давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Чоп этиш