Навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди

04:45 - 23 апрел 2024 Янгиликлар
245

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчилари ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шу мақсадда, Самарқандда туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

Ўқув курслари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўлиб, унда ҳокимликларнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига бириктирилган мутахассислар иштирок этди.

Ўқув дастури тингловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларни оширишга, миллий қадриятларини мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Маълумот учун, ўқув курслари 2 кунга мўлжалланган бўлиб, 18 соатлик дастур асосида ўтказилиши режалаштирилган.
Унда жами 105 нафар мутахассис иштирок этиши белгиланган.
 

Чоп этиш