Одоб-ахлоқ комиссияларининг фаолияти ўрганилди

06:48 - 25 апрел 2024 Янгиликлар
355

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти ўрганилди ва ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Унда филиал раҳбари Ш.Тухтабаев сўзга чиқиб, филиал томонидан қарор (https://lex.uz/docs/6236838) талаблари бажарилиши ҳолати, аниқланган хато ва камчиликлар, Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйилиши муҳим эканлиги, комиссиялари фаолиятини тўғри ташкил этиш, доимий назорат қилиб бориш аҳамияти юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Муҳокамалар давомида ўрганиш маълумотномаси асосида аниқланган камчиликлар, уларни келиб чиқиши сабаблари, бартараф этилиши лозим бўлган масалаларга тўхталинди ҳамда аниқланган муаммолар бўйича ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Мутахассислар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда тегишли масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалалар иштирокчиларга амалий мисоллар билан тушунтирилди ва уларнинг саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Чоп этиш