Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди

09:00 - 22 апрел 2024 Янгиликлар
237

Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.

Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.

Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.

▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб,  Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул. 

Стажировка дастури 27 апрель кунига қадар давом этади.

Чоп этиш