Фарғона вилояти Сўх туманида учрашув ташкил этилди

09:06 - 23 апрел 2024 Янгиликлар
278

Бугун Агентликнинг Фарғона вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Сўх туманида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига номзодлар билан “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини яқиндан таништириш, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг очиқ портали vacancy.argos.uz, унда ишлаш тартиби, хужжат топшириш, танловлар ҳамда уларда иштирок этиш юзасидан батафсил маълумот берилди. 

Учрашувда масъуллар иштирокчиларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб беришди.  

Шунингдек, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси  Сўх тумани бўлими бошлиғи, Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими  лавозимларига ўтказилаётган  танловларнинг тест синови босқичи ўтказилди.

Унда очиқ мустақил танловда иштирок этиб, белгиланган малака талаблари синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар иштирок этди.
 
▫️Маълумот учун, 2023 йилда Сўх тумани бўйича эълон қилинган очиқ танловлар натижаларига кўра, 36 нафар номзод муносиб деб топилиб, давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Чоп этиш