Инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими юзасидан тақдимот

09:15 - 24 апрел 2024 Янгиликлар
314

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Сеулда хизмат сафарида.

Сафарнинг иккинчи куни делегация аъзолари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI), Корея Республикаси ходимларни бошқариш вазирлигининг рақамлаштиришга масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари томонидан инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар электрон платформаси HRM.ARGOS.UZ фаолиятига оид маълумот берилди. 

Ўз навбатида, Корея Республикасида жорий этилган инсон ресурсларини бошқариш электрон тизими E-SARAM ва унинг мобил иловаси имкониятлари юзасидан тақдимот қилинди.

Маълумот учун, E-SARAM тизими 2000 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг илк версияси 2011 йилда тўлиқ жорий этилган. Бугунги кунда унинг 3-версиясини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Чоп этиш