Халқаро семинар: Жанубий Кореянинг ҳукумат фаолиятини баҳолаш бўйича тажрибаси таҳлил қилинди

04:07 - 22 май 2024 Янгиликлар
357

Давлат бошқаруви академиясида “Ҳукумат фаолиятини баҳолаш: Корея Республикасида қўлланиладиган баҳолаш усуллари ва воситалари” мавзуси халқаро семинар-тренинг ташкил этилди. 

Унда Корея давлат бошқаруви институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти ва вакилллари, тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Корея Республикаси сўнгги бир неча ўн йилликда ҳукумат фаолиятини баҳолашда сезиларли ютуқларга эришган давлат. 

Семинар давомида давлат маблағларини мақсадли сарфлаш, бюджетдан самарали фойдаланиш, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, аҳолининг давлат бошқаруви органларига бўлган ишончини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳукумат фаолиятини баҳолашда Корея Республикасида қўлланилаётган методлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот учун: Ҳукумат фаолиятини баҳолашда давлат дастурлари ва хизматлари самарадорлиги ўрганилади.

Чоп этиш