Сурхондарёда талабалар билан очиқ мулоқот: Ёшлар давлат ишига киришнинг барча имкониятлари ҳақида билиши керак
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти масъуллари Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг Тадбиркорлик ва бошқарув факультети талабалари билан учрашди.
![](https://argos.uz/media/news/photo_2024-05-24_09-55-18_RyJaxZA.jpg)
Талантли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш, уларни соҳага қизиқтириш мақсадида ташкил этилган мулоқот аввалида талабаларга соҳадаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича босқичма-босқич тушунча берилди. Ёшлар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.