Жиззахда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар халқимиз ва давр талабидан келиб чиқиб, билим ва компетенцияларини оширди

10:55 - 28 май 2024 Янгиликлар
842

Таъкидлаганимиздек, бугун Миллий кадрлар захираси илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашмоқда. 

Мақсад — Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли, халқпарвар шахсларни жалб қилиш, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражалардаги ташкилотлар учун профессионал тайёрланган кадрлар захирасини шакллантириш. 

Захирага олинган номзодлар учун график асосида республика ва ҳудуд даражасида малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.  

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Захирага олинган ҳудуддаги кадрлар учун ўқув ташкил этди. 

Бугунги раҳбар ва бугунги кадрлар учун энг муҳим ҳисобланган мавзуларда тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, шахсий ривожланиш режаси устида самарали ишлаш механизмлари тушунтирилди. Ўқув дастуридан маданий тадбирлар ҳам ўрин олди.

Чоп этиш