Таълим ва тарбия соҳасининг биз учун қадрли, жонкуяр ходимлари!

09:13 - 1 октябр 2024 Янгиликлар
266

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси барчангизни бугунги касб байрамларингиз билан самимий қутлайди! 

Муҳтарам Юртбошимиз бошчиликларида соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз бор. 

Чинакам фидойилик кўрсатиб, ёш авлодимизга бераётган таълим-тарбиянгиз учун миннатдормиз!

Сизларга, аввало, мустаҳкам соғлик тилаймиз. Касбингизда камол топинг. Шогирдларингиз муваффақиятлари бардавом бўлсин!
 

Чоп этиш