Журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун навбатдаги матбуот анжумани бошланди

15:38 - 3 октябр 2024 Янгиликлар
268

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари, журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг департамент мудири Алишер Эранов жамоатчиликка сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жорий этилаётган янгиликлар ҳақида ахборот берди. 

Жумладан, "Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси", Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Шунингдек, Агентликнинг департамент мудири Умид Самиев томонидан давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Эслатиб ўтамиз, матбуот анжуманини UzReport TV телеканали, унинг Facebook (https://www.facebook.com/uzreport.tv) ҳамда YouTube (https://www.youtube.com/@uzreport/streams)даги саҳифаси орқали жонли томоша қилиш мумкин. 

Чоп этиш