Нарпай туман ҳокимлигининг бошқарув ходимлари ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинг ташкил этилди

09:16 - 2 октябр 2024 Янгиликлар
255

Дастлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари ўринбосари А.Ибрагимов сўзга чиқиб, янги тайинланган раҳбарларни жамоага киришиши (адаптация) жараёнини жадаллаштириш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ПФ-49-сонли Фармон мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмлари бўйича тақдимот қилинди, аҳамияти турли мисоллар ёрдамида тушунтирилди. 

Семинар давомида бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоада натижадорликка эришиш, шахсий ривожланиш ва фаолият самарадорлигини ошириш каби бугунги кун давлат хизматчилари учун зарур бўлган йўналишларда маълумотлар берилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Чоп этиш