Давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари қонун ҳимоясида
Агентлик томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.
Таҳлиллар давомида қуйидагилар аниқланди:
– 490 та ўрганиш ўтказилган;
– 113 та тақдимнома киритилган;
– 79 та маъмурий таклиф берилган;
– 194 та ёзма огоҳлантириш хати юборилган.
Ўрганишларда жами 2671 та ҳолатда қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
◽️Жумладан:
– 630 та ҳолатда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаган, 189 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавозимларига танловсиз ишга қабул қилинган ҳамда 5 та ҳолатда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимига номзод Агентлик билан келишмасдан тайинланган;
– 205 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилган;
– 80 нафар давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда, 72 нафарига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашда қонунчилик талабларига амал қилинмаган;
– 211 нафар давлат фуқаролик хизматчисига эксклюзив ҳуқуқлар татбиқ этилмаган;
– 4 та ҳолатда ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинмаган;
– 29 та ҳолатда жамоа шартномаси қабул қилинмаган ҳамда ходимларга имзо қўйдирган ҳолда таништирилмаган;
– 46 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тасдиқланмаган;
– 889 та ҳолатда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмаган.
Таъсир чораларни кўриб чиқиши натижалари бўйича:
– 51 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган;
– 72 та ноқонуний қабул қилинган буйруқ бекор қилинган,
– 13 та ҳолатда Танлов комиссиясининг хулосаси бекор қилинган ва танлов қайта ўтказилган.
Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 62 нафар айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 14 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда 57 нафар айбдор шахсга нисбатан (110,3 млн сўм) маъмурий жарима қўлланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари билан ҳамкорликда).
Жараён давом этмоқда.
Давлат хизматчилари мурожаатлари боти — @murojaat_argos_bot