Қорақалпоғистонда қадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, самарали фаолият юритган соҳа мутахассислари рағбатлантирилди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали рағбатлантиришда вазирлик ва идоралардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларидаги Ташкилий-кадрлар гуруҳи масъул раҳбарларининг 2024 йил давомидаги фаолият самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижаларини инобатга олди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари А.Реимбаевлар иштирок этиб, ташкилот Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ва давлат хизматчилари олдида турган муҳим вазифалар, режаларга тўхталди. Соҳада эришилган натижалар юзасидан сўз борди.
Шунингдек, инсон ресурсларини бошқариш ва тизимли ривожлантириб боришнинг аҳамияти ва зарурати юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тадбир давомида энг юқори натижаларга эришган кадрлар рағбатлантирилди.