Андижонда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси негизида “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди

10:27 - 22 июл 2024 Янгиликлар
750

◽️Танлов доирасида давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 

Танлов 3 та шарт (тезкор савол-жавоб, китоб шарҳи, эссе ёзиш) асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Вилоятда айни пайтда 7 минг нафардан зиёд давлат хизматчиси фаолият юритади. Табиийки, уларнинг маънавий дунёқараши, китобхонликка бўлган қизиқиши жуда муҳим. Маънавиятли, илмли давлат хизматчиси халқнинг давлат хизматига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. 

Якуний натижаларга кўра, “Китобхон ташкилот” номинациясида Андижон вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ғолиб деб топилди. “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси Булоқбоши тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходими Шахнозахон Қосимова лойиқ кўрилди. 

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Аҳамиятлиси, эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этилади.

Чоп этиш