Халқ хизматидаги давлат – эл-юрт учун улуғ саодат

15:03 - 25 июл 2024 Янгиликлар
534

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон” нашриётида "Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли китоби чоп этилди. Асар бобларидан бири шундай номланган. 

Ўзбекистоннинг бугунги янги қиёфаси, мамлакатимизнинг жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва мавқеи, муҳим халқаро ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, долзарб масалалар бўйича илгари сураётган кўплаб ташаббусларининг мазмун-моҳияти ушбу кенг қамровли, фундаментал асарда чуқур таҳлил ва далиллар, аниқ фикр-мулоҳазалар асосида теран ёритиб берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев серқирра фаолиятининг маъно-мазмунига айланган, кейинги етти йил давомида мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг марказида бўлиб келаётган миллий мустақиллигимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу тушунчалар мазкур китобнинг бош ғояси, асосий лейтмотивини ташкил этади.

— Менинг энг катта ниятим – мамлакатимизда камбағаллик ва ишсизликка бутунлай барҳам беришдир, — деб ёзади Президентимиз. — Шундай кунлар келишига ишончим комил ва бунинг учун бор куч ва имкониятларимни, борлиғимни бағишлашга тайёрман”.

Чоп этиш