Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

17:23 - 25 июл 2024 Янгиликлар
541

Унда Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ташкилот раҳбарияти, таркибий бўлинмалар масъуллари ва мутахассислари иштирок этди. Йиғилишда Кенгаш аъзолари фаол қатнашди. 

Дастлаб Агентлик директорининг ўринбосари, Жамоатчилик Кенгаши раиси ўринбосари Саидфаррух Жамшидхонович жорий йилнинг ўтган олти ойида Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди. Шундан сўнг,  ташкилотнинг 2024 йил I-ярим йилликдаги фаолияти юзасидан таҳлилий маълумот берилди. 

Жумладан, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. 

Соҳада рақамлаштириш ишларининг дастлабки натижалари таҳлил қилинди ва ижобий баҳоланди. Халқаро ҳамкорлик масалалари янги босқичга кўтарилганлиги таъкидланди. Кенгаш аъзолари долзарб масалаларда таклифлар киритди. 

❕Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгашининг 2024 йил 2-ярим йиллик иш режаси муҳокама қилинди, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Чоп этиш