Давлат хизматчилари учун навбатдаги вебинар ташкил этилди
Бугунги кунда давлат хизматчиларининг жамоатчилик билан самарали мулоқоти муҳим аҳамият касб этади. Бу масаладаги ҳар қандай, катта-кичик камчилик давлат хизмати имижига таъсир қилиб, самарадорликни пасайтириши мумкин.
Шу боис, давлат фуқаролик хизматчиларига кўрсатма ва тавсиялар бериш мақсадида "Давлат хизматчилари ва виртуал аудитория: самарали ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида вебинар ташкил этилди.
Вебинар давомида эксперт давлат хизматчиларини қизиқтираётган саволларга ҳам жавоб берди. Иштирокчилар фаолиятларига керакли бўлган муҳим маълумотларни олишганини таъкидлашди.