HR бўлинмалари учун яна бир қулайлик яратилди

09:24 - 12 август 2024 Янгиликлар
1087

Қулайликлардан самарали фойдаланиш бўйича HR бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ “hrm.argos.uz” электрон платформаси доирасида Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ (vacancy.argos.uz) порталининг янги талқини ҳамда “Хизмат сафари” модули ишга туширилди.

Ишлаб чиқилган порталнинг янги талқини вазирлик ва идораларнинг HR хизматларига қатор қулайликларни тақдим этади. Эндиликда вакант лавозимга танлов эълон қилишдан тортиб, ходимнинг ташкилотдаги фаолиятини якунлашга қадар бўлган барча жараёнлар ягона электрон платформада шакллантирилади ва юритилади.

Семинар доирасида “hrm.argos.uz” электрон платформаси ва “Хизмат сафари” модулидан фойдаланиш тақдимоти ташкил этилди.

Чоп этиш