Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган 8 та кластер доирасида муҳокамалар бошланди

11:26 - 27 сентябр 2024 Янгиликлар
456

Давра аввалида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари мадҳиялари янгради, икки давлат ҳамкорлигига  бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг, “Келажак айни дамда: Трансформация даврида ҳукуматни модернизация қилиш”  бўйича панел муҳокамаси ташкил этилди.  “Ўзбекистон 2030” стратегиясида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича тақдимот қилинди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳа ва ташаббусларни муҳокама қилиш мақсадида 8 та кластер, жумладан, Инвестициялар ва иқтисодий ўсиш, Энергетика ва инфратузилма, Таълим ва ҳудудларни ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш, Атроф-муҳит муҳофазаси, Рақамли трансформация, Туризм, Давлат бошқарувини такомиллаштириш каби йўналишларда қўшма ишчи гуруҳлари ташкил этилди ва жараён бошланди.

 

Чоп этиш